

Маълумотларга қараганда, "Ливерпуль" жароҳатланган Деян Ловрен ва Жоэль Матипнинг ўрнини "Бернли" футболчиси Жеймс Тарковскини трансфер қилмоқчи.
Жамоа футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Бу мавсумда Тарковски жамоаси таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоаси билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.



