«Ливерпуль» Коутиньони «Барселона»га 145 миллион еврога сотишга тайёр

Narzulla Saydullayev
16 дек 2017, 10:52
«Барселона» ҳамон «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

Ўтган ёзда мерсисайдликлар Каталония клубининг 25 ёшли бразилиялик футболчи борасидаги бир қатор таклифларини рад қилишганди. Фақат трансфер бозорининг охирги кунида «Ливерпуль» Коутиньони 200 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди. Аммо «Барселона» бу нархни жуда баланд деб ҳисоблади.

Январь ойида Каталония клуби яна бир бор уни сотиб олишга уринади, «Ливерпуль» ўз ярим ҳимоячисини 145 миллионга сотишга тайёр. «Барселона» эса нархни пасайтиришга уринади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›