"Ливерпуль" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Alisher
30 июн 2020, 16:50
У АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида ортиқ майдонга тушмайди.

"Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип жорий мавсумда бошқа майдонга тушмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Футболчи узоқ вақт тикланишни талаб этадиган жароҳат олган. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" муддатидан олдин Англия Премьер-лигаси ғолибига айланди.

Камерунлик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com