"Ливерпуль" 88 очко тўплади

21 апр 2019, 22:48
"Ливерпуль" клуби АПЛ 35-тур доирасида "Кардифф" жамоасини мағлуб этди.

Оқибатда, Клопп ва унинг жамоаси тўплаган балл 88 очкога етди. Бу натижа орқали "қизиллар" ўз тарихида энг яхши кўрсаткични қайд этишди. Аввалги рекорд 2008/2009 йилги мавсумда ўрнатилган эди. Ўшанда "Ливерпуль" 86 очко тўплашга эришган. Айни вақтда АПЛнинг 27-мавсуми ўтказилмоқда. 26 мавсумдан 14тасида мерсисайдликларга ушбу (88) очко чемпион бўлиш учун етарли бўларди. 

Англия Премьер-Лигасидаги вазият>>> 35-тур


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote