"Лион"нинг ҳужумкор учлиги ПСЖнинг фантастик учлигини ортда қолдирди ФОТО

Tolibjon Qosimov
27 ноя 2017, 19:07
Дам олиш кунлари Франция чемпионатида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринда бораётган ПСЖ ва "Лион" рақибларини мағлубиятга учратишди. Айни пайтга келиб ПСЖ чемпионатда рақиблар дарвозасини 45 маротаба аниқ нишонга олиб улгурди, "Лион" эса 37та гол урди. Шу ўринда ПСЖнинг фантастик учлиги Эдинсон Кавани, Неймар ва Килиан Мбаппе 14 учрашувда жами 26та гол урди. "Лион"нинг ҳужумкор учлиги Набиль Фекир, Мариано Диас ва Мемфис Депай эса ҳозирча 29та тўп киритди. Демак, лионликлар учлиги ҳозирча гол уриш бобида парижлик юлдузлардан олдинда.


Франция чемпионати турнир жадвали >>> ЛИГА 1

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›