Лингард фаолиятидаги энг ёмон йилини ўтказди

Mirjalol Normatov
29 дек 2019, 17:40
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятидаги энг ёмон йилини ўтказди.

2019 йил якунларига кўра, футболчи АПЛнинг 28 ўйинида қатнашди, бироқ бирор марта натижага таъсир қиладиган ишларни амалга оширмади. 2018/19 йилги мавсумнинг биринчи даврасида у 4 гол уриб, 2 ассистентликни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Лингард "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Бунга қадар у "Лестер", "Бирмингем Сити", "Брайтон" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда ижара асосида ўйнаган.

Унинг МЮ билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›