
Бу икки футболчи тўп тепадиган Польша ва Колумбия терма жамоалари "H" гуруҳидан жой олишди.
"Салам, Хамес Родригес. Сенинг сўнгги жаҳон чемпионатидаги ажойиб голларинг ёдимда. Россиядаги ЖЧ-2018да менинг голларимни эслаб қоласан деб умид қиламан" - деб ёзади Левандовски "Твиттер"да.
Польша ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 24 июнь куни Қозонда бўлиб ўтади.