Левандовски «Шальке» билан ўйинда Бундеслиганинг рекордини янгилади ва бошқа рекордни такрорлади

Narzulla Saydullayev
19 сен 2020, 09:46
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 1-турида «Шальке»га қарши ўйинда (8:0) гол урди.

Польшалик футболчси «Шальке»га қарши сўнгги 10та ўйинда гол урди. Шу тариқа, Левандовски Бундеслигада битта жамоага кетма-кет 10та ўйинда гол ура олган биринчи футболчига айланди.

Бундан ташқари Левандовски Германия чемпионатининг турли 7та мавсумнинг 1-турида гол уришга муваффақ бўлди.

У «Шальке» собиқ ҳужумчиси Клаус Фишернинг рекордини такрорлади (7та мавсум).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bundesliga.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›