

Хабарларга кўра, “Бавария” футболчига бошқа клублар билан музокаралар ўтказишни тақиқлаб қўйган. “Челси”дан ташқари 29 ёшли футблчини “Реал” ҳам ўз сафида кўрмоқчи ва бунинг учун 100 миллион евро таклиф этмоқда.
“Челси” шунингдек “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаинга ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо Левандовски лондонликларнинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
Лондонликлар бош мураббийи Саррига икки ҳужумчидан бирини ўз жамоасига қўшиб олиш учун тобора кам вақт қолмоқда. АПЛда трансфер ойнаси 9 август куни ёпилади.
Левандовски “Бавария” сафида тўртта мавсум ўтказди. Бу даврда у 126 та учрашувда майдонга тушиб, 106 та гол уришга эришди.



