

Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.
Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунига кўра Ленс энг яхши деб топилди. У жамоаси сафида “Сарпсборг” (3:2) клубига қарши кечган баҳсда иккита гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик қилганди. Натижада “Бешиктош” етти очко жамғариб I гуруҳида иккинчи поғонага кўтарилди ва плей оффга чиқиш учун кураш олиб бормоқда.
Сўровномада Ленс Ҳоқон Чалханўғли (“Милан”) ва Оливье Жиру (“Челси”)ни ортда қолдирди.



