Лазизбек Мирзаевнинг голи Ўзбекистон U-16 га ғалаба келтирди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2022, 21:59
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари бу гал “Пахтакор U-18” жамоасига қарши майдонга тушишди. Қизғин ва курашлар остида ўтган ўйин якунида терма жамоа вакиллари кичик ҳисобда ғалаба қозондилар. Ягона голга Лазизбек Мирзаев муаллифлик қилди. 

Ўзбекистон U-16 - “Пахтакор U-18” 1:0 

Гол: Лазизбек Мирзаев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz