

"Энг ёмони - Месси кетган пайт. Бу оғриқли эди. Энг яхшиси эса 595 миллион кредит олганим. У бизга қарзларни ёпишга ёрдам беради. Бу яна нафас олиб, ҳаракат қилишимизга имкон беради.
"Барса" мухлисларининг ишончи? Мен буни қила оламан. Биз вазиятни ўнглашга ишонамиз. "Барселона" ўз ўрнига қайтиши учун тўғри йўлдамиз. Аммо бу бир кунда амалга ошадиган иш эмас. Бизнинг ҳаракатларимиз "Барса" мухлисларига хурсандчиликни қайтариб беради", - деди Лапорта.



