Лаос Саудия Арабистони терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aslanov Jasurbek
23 авг 2016, 15:22
Лаос футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоаси 24 ва 27 август куни Саудия Арабистон билан ўртоқлик учрашув ўтказишини тасдиқлади.

Бу ўйинлар Лаос учун "Suzuki Cup" турнирига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Лаос терма жамоаси Японияда ўтадиган мусобақанинг квалификация босқичида Камбожа, Бруней ва Тимор-Лестега қарши курашади.

Ғолиб "Suzuki Cup" турнирининг "B" гуруҳидан ўрин олган Вьетнам, Мянма ва Малайзия жамоаларига қўшилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia