

"Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ла Лиганинг 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
Испаниялик якуний овоз беришда жамоадоши Педри, шунингдек, Диего Лопес ("Валенсия"), Жуд Беллингем, Арда Гюлер (иккаласи - "Реал"), Фабиу Силва ва Алберто Молейро (иккаласи - "Лас-Палмас")ни ортда қолдирди.
Ўтган мавсумда Ямаль 9 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилиб, лиганинг энг яхши ассистентига айланди.




