

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, ўйиндан сўнг 18 ёшли футболчи ўзининг қовуқ қисмида жиддий ноқулайлик ҳис қилган. Ушбу муаммо туфайли Ламин аввалроқ бир неча ҳафтани ўтказиб юборган ва бу вақт ичида "Барселона"нинг 4 учрашувида қатнашмаганди.
Манбага кўра, Ямаль Испания чемпионати доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади ва терма жамоа йиғинига бормайди.
"Севилья" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига ўйини 5 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.



