Лаллана: "Старриж жуда хавфли"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2016, 14:45
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Лаллана жамоадоши Дэниел Старриж номига илиқ сўзлар айтди.

"Старриж жуда иқтидорли. Баъзида унга нисбатан сабрлироқ бўлишимиз ва унга кўпроқ пас беришимиз керак. У гол уриши учун кўп имконият керак эмас ва буни Уэльсга қарши баҳсда исботлади. Дэниел - терма жамоа учун муҳим футболчи, у доимо жамоавий ўйинда иштирок этади.

Бундай миқдордаги жароҳатлар билан футбол ўйнаш жуда қийин. Аммо бу нарса уни ўйинга чанқоқ қилди, Старрижни ҳеч қачон бундай кўрмаган эдим. Дэниел жуда хавфли" - дейди Лаллана.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›