“Лацио” раҳбариятни танқид қилгани учун жамоа футболчисини жазолади

Eldor Akmurzayev
19 ноя 2020, 21:30
Римликлар аъзоси Луис Альберто клуб раҳбарларини катта маблағ эвазига самолёт сотиб олганига норозилик билдирганди.

У буни жамоа футболчиларининг маошлари тўлиқ тўланмагани билан изоҳлаган.

Шу сабаб, “Лацио” президенти Клаудио Лотито ва спорт директори Игли Таре хавбекка нисбатан жазо тайинлади. Раҳбарият футболчини бир ўйинга четлатди. Луис Альберто 21 ноябрда ўтадиган “Кротоне”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

28 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда қатнашиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru