Кунде "Реал"да ўйнашни хоҳлайди

Alisher
27 июн 2021, 07:28
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи.

Француз Чемпионлар Лигаси учун даъвогарлик қиладиган клубда ўйнамоқчи ва Мадрид клубини идеал вариант сифатида кўрмоқда.

22 ёшли футболчи ўз хоҳишини Франция терма жамоасида шериклари Карим Бензема ва Килиан Мбаппега айтган.

Мадридликларга келсак, улар футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлар, аммо "қизил-оқлар" ўйинчини 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Кунде 2020/21 мавсум "Севилья" таркибида 49та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ABC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›