

- Ўйин натижаси адолатли бўлди. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати "Пахтакор" билан тенгма-тенг ўйнашга имконият бермайди. Ўйин давомида рақибдан тўпни олиб қўйган вазиятлар кўпроқ тасодиф бўлди. Биз керакли даражада ўйнай олмадик.
Кейинги мавсумда жамоада қоламанми? Ҳозирча номаълум. Бу фақат менга боғлиқ эмас. Клуб раҳбарияти билан бу борада ҳали гап-сўз бўлгани йўқ.



