Кубок Олмалиқ томон йўлга чиқди

11 ноя 2014, 12:25
Хабарингиз бор, эртага Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади.
Демак, эртага “Бунёдкор” ва “Локомотив” иштирокидаги ўйиндан сўнг бу йилги мавсумга ҳам расман якун ясалади. Бугун ПФЛ ходимлари эртанги баҳс ғолибига топшириладиган бош совринни олиб йўлга чиқишди. Кубок “Дамас”да манзилга олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган финал ўйини 17:00да бошланади.

Манба: championat.asia