Кроос тез орада Германия терма жамоасидаги фаолияти якунланганини эълон қилади

Alisher
30 июн 2021, 18:47
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ортиқ Германия терма жамоасида ҳаракат қилмайди.

Футболчи ўз қарорини тез орада расман маълум қилади.

Кроос 11 йилда давомида Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. У жамоа билан 2014 йилги Жаҳон чемпионатини ютган.

Кеча немислар Евро-2020 1/8 финалида Англия (0:2)га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca