Ковачич ва Зиеш "Челси" - "Лилль" ўйинида жароҳат олди

Alisher
23 фев 2022, 10:16
"Челси"нинг икки футболчиси жароҳат сабаб "Лилль"га қарши ўйинда охиригача ҳаракат қила олишмади.

Ярим ҳимоячи Матео Ковачич 51-дақиқада жароҳат сабаб ўз ўрнини Рубен Лофтус-Чикка бўшатиб берди.

60-дақиқада Хаким Зиеш майдонни тарк этишига тўғри келди. Унинг ўрнига Сауль тушди.

Ковачич ва Зиеш майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этишди. Жароҳат тафсилотлари тез орада маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›