Коутиньога АПЛдан кутилмаган ҳаридор пайдо бўлди

Eldor Akmurzayev
31 мар 2020, 21:50
Бразилиялик хавбек яна Англия қайтиши мумкин.

Ҳозирда “Бавария”да ижара асосида ҳаракат қилаётган “Барселона” аъзоси Филиппе Коутиньога “Лестер” қизиқиш билдирмоқда.

“Тулкилар” мураббийи Бренден Рожерс бразилиялик билан “қизиллар”даги фаолияти давомида бирга ишлаган эди. “Лестер” футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга ишонмоқда. Агар битим амалга ошадиган бўлса, Коутиньонинг йиллик ижараси АПЛ клубига 30 млн еврога тушади.

Шунингдек, 27 ёшли ўйинчи билан боғлиқ вазиятни “Тоттенхэм”, МЮ, “Челси” каби жамоалар ҳам кузатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport