

25 ёшли бразилиялик футболчи инглиз клуби билан Дубайда ўтадиган қисқа муддатли йиғинга бормади.
Аs нашрининг хабарига кўра, Коутиньо “Ливерпул”даги жамоадошлари билан хайрлашган ва бугун Испанияга йўл олиши мумкин. Душанба куни у “Барселона” машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.
Илгарироқ футболчининг трансфери “Барселона”га 120-160 миллион еврога тушиши ҳақида хабарлар чиққанди.



