

Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, "Реал" клуби вакиллари Конте билан алоқага чиқишган, аммо италиялик мутахассис "Челси" билан 2019 йилга қадар шартномаси борлигини билдирган. Ушбу хабар ғарб матбуоти томонидан тасдиқланмаган бўлсада, Роман Абрамович ҳали Антонио Конте билан ҳамкорликни тўхтатмаган.
Football Italia нашрининг ёзишича, Конте "Реал" футболчиларининг ўз иш услубига тайёр эканига шубҳа қилмоқда.



