Конте: "Икки йиллик шартнома - тўғри қарор"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2017, 17:12
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ўтган мавсум у ва унинг штаби учун қийин бўлганини айтди.

Италиялик ёзда "аристократлар" билан шартномасини 2019 йилгача узайтирди.

"Бизнинг ишимиз осон эмаслигини ҳамма билади ва фаолиятимиз давомида ҳамма нарса юз бериши мумкин. Аммо доимо "Челси"да қолишни ва бошланган ишни охиригача етказишни истаганман. Сўнгги мавсум мен ва менинг штабим учун жуда оғир ўтди, аммо клуб билан бирга йўлимизни давом эттиришга қарор қилдик.

Янги шартномадан кўнглим тўқ. Клуб ўтган мавсумдаги ишимни қадрлади. Икки йиллик келишув - яхши қарор" - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph