

Меҳмонларнинг уч нафар кипери сафда бўлмагани туфайли дарвозага чап қанот ҳимоячиси Шокир Ал Хадур (бўйи – 172 см) туришга мажбур бўлди. Салим Бен-Буана жароҳат олган бўлса, Мойад Уссейнида коронавирус аниқланган ва Али Аҳмади COVID қоидаларини бузганди.
Ал Хадур дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтаришга эришди. У 52 бор тўпга тегинди ва ўз жарима майдонидан 42 узатмани амалга оширди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди.

Қўшимчасига, Комор ороллари 7-дақиқаданоқ бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди. Жамоа сардори Нажим Абду қўполлиги учун майдондан четлатилди.



