

"Шундай бўлган ва бўлади ҳам. Виржил - дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Барчада оғир кунлар бўлиб туради. Ёки шундай ҳолат бўлмаган бирорта футболчини кўрсатингчи, мен ҳам танишиб олай. Барчамизда бундай ҳолат бўлган.
Ўтмишга назар солсак, Рио Фердинандга қарасак, у ҳам зўр ҳимоячи бўлган, бироқ унда ҳам шундай ҳолат кузатилганмиди? Яп Стам, Сами Хююпя ёки бошқасидачи?
Улар ҳам доимо идеал бўлишганми? Йўқ, ҳеч ким бундай бўла олмаган. Демак, Виржил шундай ҳолатида биз учун супермуҳим", - деди Клопп.



