

- "Барселона"га қаранг. Бу бир вақтнинг ўзида 6 ёки 7 йил ўйинчиларни тўплаш ва уларни сақлаб қолишга қодир бўлган ажойиб жамоа. Бу муваффақиятнинг калитидир. Улар таркибда жамоа фалсафасига мос тушадиган ўйинчиларни ушлаб тура олади.
Бизда ҳам яхши жамоа бор ва биз чемпионликка давогарлар билан тўла бўлган лигада бирлашишимиз керак. Бизга бирор жойга бориб вақтни ўтказишни хоҳлайдиган ўйинчиларнинг кераги йўқ, - дейди Клопп.
Коутиньо 2013-2018 йиллар давомида мерсисайдликлар таркибида ўйнаганидан сўнг "Барселона"га ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" якунланган мавсум Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.




