

Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" кейинги босқичга чиқиш учун ПСЖ, "Наполи" ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди.
"Тўғрисин айтсам, қуръадан олдин бирор жамоа билан тушишни ният қилмаган эдим. Гуруҳда кучли рақиблар бўлишин кутгандим - шундай ҳам бўлди. Шу сабабли Чемпионлар лигаси - сайёрамизнинг энг йирик турнири. Бу мусобақада ҳеч қайси клубга осон бўлмайди. Албатта, ПСЖ ва "Наполи" бор гуруҳни кўриб у ерда "Ливерпуль" ҳам бўлишини истамаган бўлардингиз.
Ўтган мавсум ортда қолди, энди ҳаммасини такрорлашимиз керак. Қолган жамоалар ҳам шундай. Биз гуруҳдан чиқмоқчимиз, бу осон бўлмайди, аммо ҳозирданоқ ушбу мақсад учун ҳаракатни бошлаймиз" - дейди Клопп.



