

Хабарингиз бор, “қизиллар” ушбу мавсумни юқори даражада ўтказишмоқда – 8 ўйин, 20 очко.
3 йилдан бери “Ливерпуль” бош мураббийи лавозимида фаолият юритаётган Юрген Клопп ҳам шогирдлари кўрсатаётган ўйиндан ҳурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Жамоамда ўйинга бўлган иштиёқ, ғалабага нисбатан чанқоқлик юқори даражада. Мавсум охирига қадар шу кайфиятни сақлаб қолишимиз зарур. Футболдан ташқари муҳим нарсалар кўп. Аммо қачонки футбол ушрашувига борсангиз, ҳамма нарса унутилади. Бундай пайтда мухлислар учун фантастик ўйин кўрсатиш, ҳар қандай клубга завқ бағишлайди. Биз ҳам айнан шунинг учун ҳаракат қилмоқдамиз”, - дейди германиялик мутахассис.



