

"Сўнгги икки йилда кўпроқ майдонга тушдим. Жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири ҳисобланувчи "Бавария"да ўйнимни кучайтирдим деб ўйлайман. Ҳамма футболчи ҳам ўз клубининг бир қисмига айлана олмайди. Ҳозир ўйин амалиёти муҳим. Айни дамда захирада ўтиргандан кўра, ҳимоячи ролида ўйнашни маъқул кўраман" - дейди Киммих.
Киммих сўнгги мавсум Бундеслиганинг 27 та учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли пас берди.



