

Хабар қилинишича, Кейн чап оёғининг тўпиқ қисмидан жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши қўшимча текширувлардан сўнг маълум бўлади. Бироқ, таҳминларга кўра лондонликлар форварди учун мавсум якунланди.
Алли эса чап қўли бироз лат еган ва унинг жароҳати жиддий эмас. Яримҳимоячи Кейндан фарқли ўлароқ, АПЛ доирасидаги «Хаддерсфилд»га қарши баҳснигина ўтказиб юбориши мумкин. Лекин, шунда ҳам якуний қарор шифокорларга боғлиқлиги айтилмоқда.



