Кейн фаолиятидаги юбилей натижасини қайд этди

16 июл 2020, 09:58
“Тоттенхэм” АПЛ 36-тури доирасида “Ньюкасл”ни 3:1 ҳисобида енгди.

Лондон клуби сафида Ҳарри Кейн дублга эришди. Бу Кейн учун клуб доирасида мусобақаларда урган 200 ҳамда 201-гол бўлди. 26 ёшли футболчи бу натижага 350 та ўйинда эришди.

Шунингдек, Кейн фаолиятида илк бор АПЛ доирасида битта ўйинда 2 марта боши билан гол урди.

Форвард жорий мавсум АПЛ доирасида 27 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›