Кейн 2 та рекорд ўрнатди

Sherzod Nurmatov
29 апр 2024, 12:42
Англиялик футболчи гол уришда давом этмоқда.

"Бавария" Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган учрашувда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди (2:1). Мюнхенликлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн дубль қайд этди ва бирданига 2 та рекорд ўрнатди.

Биринчидан, 30 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда бир мавсумда 42 та гол уриб, шахсий тўпурарлик рекордига эришди. Футболчининг аввалги энг яхши шахсий кўрсаткичи 2017/18 йилги мавсумда "Тоттенхэм" таркибида кузатилган эди (41 та гол).

Иккинчидан, Кейн 35 та голни Бундеслига бир мавсумида ҳаммадан тезроқ киритди. Бу мақсадига эришиш учун унга 31 та ўйин керак бўлди. У Уве Зеелернинг 1964 йилдан бери сақланиб келган рекордини янгилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSPORT