Кавани, Вератти, Ляказетт, Силва - Лига 1нинг энг яхши футболчиси учун номзод

Aslanov Jasurbek
27 апр 2017, 21:17
Франция чемпионати жорий мавсумининг энг яхши футболчиси учун даъвогар 4 ўйинчи номи маълум бўлди.

Даъвогарлар орасида Эдинсон Кавани, Александ Ляказетт, Марко Вератти ва Бернарду Силва бор.

Кавани жорий мавсум Франция чемпионатининг 32 та учрашувида 31 та гол урди ва 3 та голли пас берди, Вератти эса 25 та баҳсда 2 та гол уриб, 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Бернарду Силва 32 та учрашувда 6 та гол ва 8 та ассистент муаллифига айланди, Ляказетт 27 маротаба майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 2 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›