

Манбага кўра, Касильяс 28 апрель, чоршанба куни кўкрак қафасидаги қаттиқ оғриқ туфайли дарҳол дўсти ҳамроҳлигида Мадрид касалхонасига борган.
Ҳайриятки, синов ва текширувлардан ўтгач, испанияликда юрак хуружи қайд этилмади. Собиқ футболчига эрта тонгда уйига қайтиши учун жавоб берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 майда Икерь Касиляс "Порту" билан машғулот пайтида миокард инфарктига чалинган эди. Ўша пайтда дарвозабон 37 ёшда эди. Шундан сўнг Касильяс бошқа ўйнамади.



