

“Кўпчилик бундан бехабар, аммо юрак хуружидан кейин Моуринью ҳол аҳволимни сўраш учун биринчилардан бўлиб мен билан боғланган.
ФИФА конгрессида Моуринью билан қучоқлашиб кўришганим? Кўпдан бери кўрмаган инсонлар билан учрашдим, бўлиб ўтган воқеалардан кейин сиз арзимаган нарсаларни ҳам қадрлай бошлайсиз.
Ўша куни ўлишимни ҳис қилгандим, ундан кейин эса мен ҳаётдаги барча нарсага бошқача кўз билан қарашни бошладим”, дейди Икер.
Эслатиб ўтамиз, Касильяс ва Моуринью 2010-2013 йиллар давомида "Реал"да бирга ишлаган.


