Карвахаль​: "Барселона"ни ютиб, финалга чиқмоқчимиз”

Tolibjon Qosimov
26 фев 2019, 21:27
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Испания кубогининг ярим финали доирасидаги "Барселона"га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўзимизни жуда яхши ҳис қилмоқдамиз. Жавоб ўйини олдидан имкониятимиз ҳам яхши. "Камп Ноу"даги натижа (1:1) бизнинг фойдамизга ишлади. Бўлажак баҳс муҳим бўлгани учун уни бутун дунё томоша қилади. Ўйлайманки, биз ижобий натижага эришиб, мусобақанинг финалига йўл оламиз", - деди 27 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›