

Олдинроқ, Вальверде Испания Суперкубогининг аввалги формати яхшироқ эканлиги ҳақида гапирган эди.
"Истаса бориб "жалоба" берсин. Бу ерда (Саудия Арабистони) ҳаммаси бошқача, атмосфера ҳам.
Бир неча маротаба августдаги Суперкубокда ўйнаганман ва одамлар таътил туфайли бу баҳсни ўтказиб юборишарди" - дейди Карвахаль.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб Испания Суперкубогида 4та жамоа иштирок этадиган бўлди. Турнирнинг аввалги формати бўйича мусобақада Испания чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби ёки финалчиси иштирок этиши керак эди.



