Каррера: "Спартак"нинг қанотларида Марсело ва Дани Алвес ўйнашини истаган бўлардим"

Aslanov Jasurbek
30 авг 2018, 17:26
"Спартак" бош мураббийи Массимо Каррера нега қанотни кучайтиришнинг иложи бўлмаганини айтди.

- Сиз қанотларни кучайтиришни истаган эдингиз. Нега ёзда буни уддалай олмадингиз?

- Чунки керакли футболчиларни топа олмадик. Қидирдик. Ҳимоячиларда россия паспорти бўлиши керак эди. Доимо лимитни ёдда тутиш лозим.

Айни дамда "Спартак"да ўйнаётган футболчилар лигадаги энг яхшилари. Ўз ўзидан қанотларда Марсело ва Дани Алвес ўйнашини истаган бўлардим.

- "Спартак"да бир хил ампулага эга футболчилар бор: Жано, Ханни, Попов, Ерёменко. Уларнинг бари легионер. Бу футболчиларда ёзда жамоани тарк этиш ёки ижара асосида бошқа клубга ўтиш варианти бўлдими?

- Ҳаммани бир вақтда майдонга тушира олмайман, чунки ҳар ўйин беш нафар россиялик майдонда бўлиши керак...

Аммо барча ҳимоячилар ва дарвозабон россиялик бўлса вариантлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳазил. Ҳозир "Спартак" учун энг асосийси - майдонда ҳамма учун жой топиш" - дейди Каррера.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24.ru