Каррера "Спартак" билан максималь натижа қайд этмоқчи

8 ноя 2016, 14:14
"Спартак" жамоаси бош мураббийи Массимо Каррера футболчилар билан илиқ муносабат ўрнатганини таъкидлади.


- "Спартак" билан тузган шартномам 2 йилга мўлжалланган. Ҳозир барча диққат-эътиборим Россия чемпионатига қаратилган. Мен шу ерда карьере қилишни режалаштиряпман. Жамоа футболчилари, мухлислар ва бошқа русслар билан илиқ муносабат ўрнатганман. Москвада ўзимни жуда қулай ҳис этяпман.

"Спартак"даги энг олий вазифам - максималь натижа қайд этиш.

Танаффус юзага келганида уйимга кетаман. Ноябрь ойининг сўнгги кунларида Москвага рафиқам ва қизларим келишади. Баҳорда эса рафиқат Москвага бутунлай келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›