Каррагер "Челси"нинг трансферлари ҳақида: "Бўлдида энди. Феликс қаерда кийим алмаштиради?"

Narzulla Saydullayev
21 авг 2024, 11:41
Жейми Каррагер "Челси"га трансфер сиёсатини ўзгартиришни тавсия қилди.

"Челси" шунчаки янги футболчиларни сотиб олишни тўхтатиши, футболчилар эса "Челси" билан шартнома тузишни бас қилишлари лозим. Агар мен футболчи бўлганимда, ўйлардим: "Нега у ерга боришим керак?"

Улар Жоау Феликсни сотиб олишди, у қаерда ўйнайди? Бир ҳафта олдин Педру Нетуни олишди, Коул Палмер борлигида у қаерда ўйнайди?

100 млн фунтга сотиб олинган Энцо Фернандес қаерда ўйнайди? Нкунку қаерда ўйнайди?

Кучли клубларда рақобат бўлиши керак, аммо ҳар бир ўйнаган клубда 7 ёки 8 футболчи ҳар ҳафта майдонга тушишини билиши керак. 6 ёки 7 футболчи эса асосий таркибдаги 3 та ўрин учун рақобатлашишарди. Бу табиий жараён.

Агар мендан Феликс қаерда ўйнайди деб сўрамоқчи бўлсанги, менда қарама-қарши савол бор: у базада қаерда кийим алмаштиради? Бу футболчилар кийим алмаштириш хонасига қандай сиғишади? Машғулотни қаерда ўтказишади?" – деди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›