

50 ёшли мутахассис Премьер-лигада кетма-кет иккинчи марта ойнинг "энг яхши мураббийи" деб топилди.
Бу сафар РПЛ экспертлари "Краснодар" бош мураббийи Сергей Матвеев номзодини маъқуллашган бўлса, мухлислар ва "Матч Премьер" телеканали экспертлари Карпинга овоз беришди.
Жамоа август ойида "Крилья Советов" (1:0), "Рубин" (2:1) ва "Локомотив" (2:1) клублари устидан ғалаба қозонди. "Урал" (2:2) билан ўйинда жанговор дуранг қайд этилган бўлса, клуб "Уфа" (0:2)га қарши ўйинда имкониятни бой берди.
Ушбу ўйинлар "Ростов"га "Краснодар" ва "Зенит" клублари билан биргаликда РПЛнинг юқори қисмида жойлашишга имкон берди.
Элдор Шомуродов РПЛнинг август ойидаги "Энг яхши ўйинчиси" деб топилди.





