Карло Анчелотти: «0:0 – ёмон натижалар орасида энг яхшиси»

Narzulla Saydullayev
15 апр 2015, 07:12
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.
«Ўйлашимча, биз 0:0 дан ортиқроғига муносиб этдик, айниқса биринчи бўлимда. Биринчи бўлимда «Реал» ажойиб ўйнади.

Иккинчи бўлимда «Атлетико» бизга босим уюштирди, шу боис тўпни назорат қилишда қийналдик.

Натижани ёмон деб айта олмайман, бу ҳисоб ёмон натижалар орасидаги энг яхшиси.

«Атлетико» – ҳимоя борасида дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Облак қойилмақом ўйин ўтказди.

Бугунги ўйинимизни кўрсатиб «Сантьяго Бернабеу»да ғалаба қозонишимиз керак», – дейди Анчелотти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru