

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси номинациясида америкалик Карли Ллойд ғолиб деб топилди. Ллойд сўровномада германиялик Мелани Берингер ҳамда бразилиялик Мартани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Совринни номинация ғолибасига аргентиналик машҳур футболчи Габриэль Батистута топширди. Ллойд кетма-кет иккинчи маротаба ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Сильвия Найд эса 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб топилди. Найд 2010 ва 2013 йилларда ҳам йил мураббийи бўлганди.



