Карим Бензема "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Alisher
5 май 2022, 10:16
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг Чемпионлар Лигаси финалига чиққани борасида гапирди.

Мадридликлар жавоб ўйинида "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Голлардан бирига Бензема муаллифлик қилди.

"Ҳиссиётларга бой кеча... Жамоа билан жуда фахрланаман. Франциядаги финалда кўришгунча", - деб ёзди Бензема ўз ижтимоий тармоғига.

"Шаҳарликлар" илк ўйинда "Реал"ни 4:3 ҳисобида ютганди. "Реал" жавоб баҳсида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир финалига чиқди.

Мадридликлар 28 майда Сен-Денидаги "Стад-де-Франс"да "Ливерпуль" билан ўйнашади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/karimbenzema