Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2025, 01:19
"Навбаҳор" собиқ устози Самвел Бабаян эски иш жойига қайтиши мумкин.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Самвел Бабаян – "Навбаҳор" бош мураббийи", – дейилади хабарда.

Наманган клуби Бабаянга бегона эмас. У 1996 йилдан 1997 йилгача, 2021 йилдан 2024 йилгача бу жамоада ишлаган эди.

Аввалроқ сайтимиз орқали унинг "Андижон"да ишлаши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia