Жозе Моуриньо: “Менимча, Погба дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи”

Aslanov Jasurbek
27 дек 2016, 22:50
“МЮ” устози Жозе Моуриньо маникунианликлар ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг ўйинига баҳо берди.

Ёзда франциялик футболчи 93 миллион фунт стеринглинг эвазига “Ювентус”дан МЮга  кўчиб ўтганди.

“АПЛ да ўйнаш осон эмас. Сен 3-4 йил Италияда ўйнаб келиб, кейинчалик Англияда тўп тепадиган бўлсанг, умуман бошқа оламга тушиб қоласан.

Аммо у ҳаммасини яхши бажармоқда, жудаям яхши. Келгуси мавсум Погба учун бунданда яхши бўлишига ишонаман.

Погба бу шундай ярим ҳимоячики, унда жуда кўплаб гол уриши учун барча нарса бор. Погба – дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи. Кўриниб турибди, у жуда ёш. У янада ўсишни истайди”, дея таъкидлаб ўтди.

Жорий мавсумда Погба АПЛда 17 та учрашувда майдонга чиқиб, 3 та гол уриш билан бирга уч марта жамоадошларининг голларига ҳаммуаллифлик қилди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›