Жоржинью Неаполни соғинганини айтди: футболчи Италияга қайтадими?

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2021, 15:59
"Челси" яриим ҳимоячиси Жоржинью собиқ жамоаси "Наполи" шарафини ҳимоя қилувчи Неаполь шаҳрини соғингани ҳақида айтиб ўтди.

"Неаполни қанчалик соғинганимни сўз билан ифодалаб, тушунтириб беролмайман! Ким бу шаҳарни соғинмаслиги мумкин? Лондонда жуда совуқ, мен ҳатто қачон қуёш чиқишини ҳам билмайман. Мунтазам равишда "Наполи" ўйинларини кузатиб бораман, жамоага мухлислик қиламан. Умид қиламанки, улар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олишади. Жамоа бунга қодирлигига ишонаман", — дея Жоржинью сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Жоржинью 2014 йил январидан то 2018 йил июль ойига қадар "Наполи" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›